МТРК таркибидаги телеканаллардан бирига раҳбарлик қилиб келган масъул шахс қўл остидаги ходимига тегажоғлик қилгани учун 3 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Қарор нусхаси
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси А.Мирзахановнинг қарорида келтирилишича, TВ’да бош муҳаррир ўринбосари сифатида ишлаб келган Ш.Ҳ. 27 январь куни телеканалда ишловчи ходима аёлни алдаб, иш жойига чақириб, унга шилқимлик қилган.
Жабрланувчининг билдиришича, судланувчи унинг устози бўлган. Ўша куни эркак аёлни бурчакка тақаб, ўпмоқчи бўлган. Шундан сўнг, аёл ИИБга мурожаат қилган.
Аёл бош муҳаррир ўринбосарининг бундай хатти-ҳаракатлари анчадан буён бўлиб келаётганлигини, бу ҳолатдан сўнг асабийлашиб қолганлигини билдириб, суддан эркакка нисбатан қонуний чора кўришни, унга етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
Судда эркак юқорида кўрсатиб ўтилган қилмишларига иқрор эканлигини, ҳозирда бундан пушаймонлигини билдирган.
Суд қарори билан TВ масъули Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди