Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор “Т.С.Б” фермер хўжалиги ва “А.И.Ф.” МЧЖлардан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” Сирдарё вилоят филиали фойдасига 101 499 174 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, қарздор “Т.С.Б” фермер хўжалигига тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатланиб, 114 млн. 628 минг сўм бошланғич қийматда “E-AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.
Мазкур, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Gentra” русумли автотранспорт воситасининг дастлабки онлайн-аукцион савдоси 04.03.2024 йилда бўлиб ўтиши белгиланган.
Автотранспорт воситасининг сотувидан тушадиган пул маблағлари “Т.С.Б” фермер хўжалиги ва “А.И.Ф.” МЧЖларнинг АТИБ “Ипотекабанк” Сирдарё вилоят филиали олдидаги қарздорлигига йўналтирилади.
Бундан ташқари, Бюронинг Сирдарё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарздор фуқародан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига жами 225 млн. 353 минг сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни қарздорга тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Cаptiva” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан гаров мулки ҳисобланган автотранспорт воситаси холислар иштирокида хатланган ва “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖнинг онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.
Мазкур автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган пул маблағлари ижро ҳужжати бўйича қарздорликларга йўналтирилади.
Давлат Ражабов
Мажбурий ижро бюросининг
бўлим бош инспектори
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Мажбурий ижро бюросининг
бўлим бош инспектори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди