17:49 / 09.02.2024
73

Жамиятдан 10,2 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Жамиятдан 10,2 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда, солиқ тўловларидан бўлган йирик қарздорликка эга бўлган субъектларнинг масъулиятини ошириш ва қарздорликларни ўз вақтида ундиришга қаратилган амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида қарздор корхоналардан давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, бўлим иш юритувидаги қарздор жамиятдан ундирувчи давлат фойдасига 10 млрд. 213 млн. 625 минг сўм миқдорида солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро ДСИнинг 19.01.2024 йилдаги қарори мавжуд.

Мазкур қарорга асосан Бюронинг туман бўлими томонидан 19.01.2024 йилда ижро иши қўзғатилган бўлиб, томонларга юборилган. Қарздор ташкилот қонун талаби асосида берилган ихтиёрий муддатда солиқ қарздорлигини қопламагани сабабли, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор жамиятдан 10,2 млрд. сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда таъминланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият