Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкентдаги саноат корхоналарида экологик мониторинг ўтказилмоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, экологик мониторинг “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” оқова тозалаш иншоотларига боғланган канализация тармоқларига ишлаб чиқариш оқова сувлари чиқараётган саноат корхоналарида ўтказилмоқда.
Мониторинг пойтахтдаги 140 та саноат корхоналарини қамраб олади. Унда корхоналарнинг сув ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қонунчиликка қанчалик амал қилаётгани, оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишдан олдин зарарсизлантирилиши ва тозаланиши текширилмоқда.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Шунингдек, корхоналар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, мавжуд локал оқова сув тозалаш иншоотлари ҳолати, тозалаш самарадорлиги ва белгиланган меъёрларга риоя этилгани ўрганилмоқда.
Мониторинг 1 мартгача давом этади. Мақсад экология, хусусан, сув ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиши йўл қўймаслик ҳамда аҳолининг бу борадаги мурожаатларини ижобий ҳал қилишдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди