83
Самарқандда электр ва газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тизимга 5 млрд сўм зарар етказди
Фото: Энергетика вазирлиги
Самарқанд вилоятида айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 5 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 7-9 феврал кунлари “Ўзэнергоинспекция”, Бош прокуратура, ИИВ ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, оқибатда тизимга 5 млрд сўмлик зарар келтирилган.
Хусусан, Пахтачи туманида “Х.Қ.С.” МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида 3,3 млрд сўмлик зарар етказилган.
Ургут туманида “С.Н.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехининг трансформатори ўзбошимчалик билан алмаштирилган ва ушбу ҳолат бўйича 700 млн сўм миқдорида қайта-ҳисоб амалга оширилган.
Қайд этилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди