date

Профессор Зарифбой Ибодуллаев: “Дорихоналардаги ҳамма дориларни қайта текширувдан ўтказиш керак”

Профессор Зарифбой Ибодуллаев: “Дорихоналардаги ҳамма дориларни қайта текширувдан ўтказиш керак”
Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев “Дарё” мухбирига берган интервьюсида айтишича, халқаро мутахассислар, кенг жамоатчилик назорати остида Ўзбекистондаги барча дорихоналардаги дориларни текширувдан ўтказиб, уларни тоифаларга бўлиш керак.

"Мустақил экспертларни Ҳиндистон, Туркиядан, керак бўлса, Франциядан чақириб, янги технологик аппаратуралар орқали Ўзбекистон ичида сотувда бўлган дориларни қайси фармкомпаниялар олиб кирган бўлса, ўзларининг пулига яна бир маротаба текширувдан ўтказиш керак.

Фармкомпаниядан текширувдан ўтказилган-ку, деган эътироз бўлиши мумкин. Нима учун шифокорлар Ўзбекистон ёки Қозоғистонда ишлаб чиқарилган дорини ёзмай, Россия ёки Украина, Европада ишлаб чиқарилганини ёзиб беришни сўрашяпти?

Халқнинг Ўзбекистон дориларига ишончини ошириш учун уларнинг сифати қай даражада эканлигини ривожланган давлатларнинг дорилари билан қиёслаб, текширувдан ўтказиб, ошкора кўрсатиб бериш керак
", — деди профессор Зарифбой Ибодуллаев.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Профессор Зарифбой Ибодуллаев: “Дорихоналардаги ҳамма дориларни қайта текширувдан ўтказиш керак”