
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “A.O.” МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида “М.Г.” хусусий корхонаси ва “Б.О.” МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан Trailblazer, BYD Yuan Plus ва Cobalt машиналарини ҳамда Sitrak русумли юк машинасини харид қилганликлари маълум бўлган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар