
Мажбурий ижро бюросининг Учқудуқ туман бўлими иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга 10 та шу турдаги ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 4 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш билан боғлиқ бўлса, қолгани уйга киритиш ва уйдан чиқариш кабиларни ташкил этган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 5 та мазкур тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг ижро варақасига асосан туманда яшовчи Г.Я вояга етмаган бир нафар фарзанди билан турмуш ўртоғининг хонадонига киритиб қўйиш белгиланган.
Мазкур суднинг ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатларига киришилиб, она-бола суд ҳужжатида кўрсатилган яшаш хонадонига киритилди.
Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар