
Тошкент вилоятининг Озодбош қўрғонидаги автомобиллар газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида берилган маълумотга асосланиб Дарё хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланган шахслар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳодиса оқибатида икки Damas ва икки Lacetti автомобилига зарар етгани айтилмоқда.
Хабар беришларича, портлаш шохобчага кирган Damas’лардан бирининг газ-баллон ускунаси босимга дош бера олмагани оқибатида юз берган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилгани йўқ. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар