date
views 247

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи оширилади

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи оширилади
Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023/2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.

“Ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ”, дейилади хабарда.

Аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15 фоизга ўсиб, 105 754 сўм/Гкални ташкил этади.

Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.

Аввалроқ, юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан тарифлар оширилганди. Маскур нархлар ўзгаришсиз қолади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан эътиборан, Франциянинг Veolia компанияси давлат-хусусий шерикчилик асосида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотининг ягона оператори сифатида иш бошлаган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида 90 фоиз иссиқликни ишлаб чиқариш “Тош электромарказ” ва “Тошкент электромарказ” унитар корхоналари ҳиссасига тўғри келади, 10 фоизини “Veolia”нинг ўзи ишлаб чиқаради ва 100 фоиз иссиқликни аҳолига етказиб беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи оширилади