08:28 / 15.02.2024
114

Маҳалладаги «еттилик» оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби ва омилларини аниқлайди

Маҳалладаги «еттилик» оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби ва омилларини аниқлайди
Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Қайд қилинишича, ўтган даврда Агентлик томонидан ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва манзиллилиги жойларга чиқиб ўрганилди. Бу жараёнда тизимни маҳалла даражасида адолатли ташкил этиш, тўғри молиялаштириш, оғир аҳволга тушиб қолган одамларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашишда камчиликлар борлиги аён бўлди. Тақдимотда ушбу муаммоларни тизимли ҳал этишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

Уларга кўра, энди маҳалладаги «еттилик» оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби, уларга таъсир қилувчи омиллар аниқлайди, мавжуд имкониятлар баҳолаб, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади.

«Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёрдамларни оиланинг ижтимоий аҳволини индивидуал баҳолаш асосида кўрсатиш йўлга қўйилади. Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ҳаётга самарали жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция талабларини ҳаётга татбиқ этишни изчил давом эттириш, жумладан, ногиронлиги бўлган инсонларга кўмаклашиш, жамиятга интеграция қилиш, сифатли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият