date
views 122

Самарқандда Давлат кадастр ходими 12,5 млн сўм пора билан қўлга тушди

Самарқандда Давлат кадастр ходими 12,5 млн сўм пора билан қўлга тушди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Оқдарё туман филиали ходими 39 ёшли Т.Д. фуқародан у томонидан сотиб олинаётган Оқдарё тумани “Пахтаобод” маҳалласида жойлашган турар жой тоифасидаги 0,30 гектар ер майдонини нотурар тоифага ўтказиб бериш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у 19,2 миллион сўм миқдорида пул талаб қилиб, Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали биносидаги ўз хизмат хонасида 12 миллион 550 минг сўм кимёвий ишлов берилган пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Давлат кадастр ходими 12,5 млн сўм пора билан қўлга тушди