date
views 319

Фарғонада дарахт кесилишига қарши чиққан аёлни уриб ўлдириб қўйишди

Фарғонада дарахт кесилишига қарши чиққан аёлни уриб ўлдириб қўйишди
Шу йилнинг 14 февраль куни Фарғонадаги «Шоирахон С» фермер хўжалигида фуқаро Ш.О., дарахтларни кесмоқчи бўлган ер участкасининг собиқ эгаси Э.У. билан жанжаллашиб, дарахт кесишга қаршилик кўрсатган.

Жанжал чоғида Э.У. аёл киши Ш.Ў.нинг бошига тош билан бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Аёл касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган, деб хабар бермоқда Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада дарахт кесилишига қарши чиққан аёлни уриб ўлдириб қўйишди