19:33 / 17.02.2024
118

Сайёр қабул давомида, бир оила ярашишга қарор қилди

Сайёр қабул давомида, бир оила ярашишга қарор қилди
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи С.Жаббаров томонидан аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Пастдарғом тумани аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабул давомида жами 23 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 16 та мурожаат масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиб, тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини суд қарорларини ижросини таъминлаш, айниқса алимент қарздорлигини ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди.

Қувонарлиси шундаки, қабулда иштирок этган фуқаро З.Ачилова алимент ундириб беришни сўраб келган ва тезда унинг турмуш ўртоғи О.Мамаюсупов чақиртирилиб оила муқаддаслиги уни кўз қорачиғидек асраш кераклиги тушунтирилганда қарздор ўз оиласини сақлаб қолиш ва фарзандларини бирга тарбиялаш ниятида эканлигини айтиб, баҳонада ярашиб олди.

Бундан ташқари, мурожаатчи фуқаро З.Юсуповага шу кунга қадар алимент қарзларини тўламай яшириниб юрган собиқ турмуш ўртоғидан 5 млн.сўм миқдорда алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди ва фуқаро томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Сайёр қабуллар давом этади...

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият