Бугун, 17 феврал куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Tashkent Index бозорида автотураргоҳларнинг соябон (том) қисми машиналар устига қулагани тасвирланган видеолар тарқалди.
Видеоларда автотураргоҳнинг енгил конструкцияли устунлари ва том қисми кеча ёғиб ўтган қорнинг оғирлигини кўтара олмай қулаши оқибатида кўплаб автомобилларга шикаст етгани кўринади.
Фото: Tashkent Index
Tashkent Index бозори маъмурияти ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра 2024 йил 16 феврал куни ноқулай об-ҳаво ва кучли қор ёғиши туфайли бозор ҳудудидаги енгил конструкция тарзида қурилган соябонларнинг битта 50 метрлик қатори қорнинг оғирлигидан қулаб тушган.
“Ушбу соябон остида 35 автотранспорт воситаси турган бўлиб, улардан 6 тасининг капот, том ёки бампер қисмларига шикаст етган. Айни вақтда автотранспорт воситаларининг эгалари билан келишилган ҳолда, етказилган моддий зарарни қисқа фурсатларда қоплаб бериш чораси кўрилмоқда”, дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди