10:55 / 24.02.2024
113

Фарғонада электр тармоқлари корхонаси бўлим бошлиғи 6,6 минг доллар пора билан қўлга тушди

Фарғонада электр тармоқлари корхонаси бўлим бошлиғи 6,6 минг доллар пора билан қўлга тушди
Кадр: Telegram
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятининг Риштон тумани электр тармоқлари корхонасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс якка тартибдаги тадбиркорнинг кулолчиликка ихтисослашган устахонаси электр тармоғига ноқонуний улангани боис, унга нисбатан расмийлаштирилган далолатнома бўйича 2 миллиард сўм миқдорида жарима солиниши мумкинлигини айтиб, ушбу жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 6,6 минг долларни пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳар “Надирмат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган 0,5 сотих бўш ер майдонини “E-auksion” платформаси орқали ютиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият