Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан:
- балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш;
- ноқонуний балиқ овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш;
- ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжаликлари ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш тартиби ва бошқа қоидалар белгиланмоқда.
Қуйидаги муддатларда балиқ овлаш тақиқланади:
- 11 мартдан 31 майга қадар – Амударё ва Сирдарёда;
- 26 апрелдан 10 июнга қадар – Қорақалпоғистондаги ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида;
- 16 апрелдан 31 майга қадар – бошқа сув ҳавзаларида.
Спортчи-ишқибозларга суткасига 5 кг дан кўп бўлмаган миқдорда балиқ (ёки белгиланган вазндан ошганда 1 та балиқ) овлашга рухсат берилади. Бошқа ҳолларда сув ҳавзаларига бириктирилган субъектлар билан келишилган ҳолда ёки тўлов асосида балиқчилик хўжаликларининг йўналишлари бўйича балиқ овлашга рухсат берилади.
Балиқчилик хўжаликлари томонидан ноқонуний балиқ овлаш фактларини аниқлаганда, ундирилган зарар миқдорининг 15 фоизи хўжаликнинг ҳисобига йўналтирилади.
Ноқонуний балиқ овлашни бевосита аниқлаган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ваколатли шахс етказилган зарар миқдорининг 15 фоизи миқдорида рағбатлантирилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди