date
views 258

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади
Ички ишлар вазирининг “Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 58-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамаси топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳада ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 58-банди иккинчи хатбошисига ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, мазкур йўриқноманинг 58-банди иккинчи хатбошисида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят берилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Лойиҳада айтилишича, у ҳайдовчиларга янада қулайлик яратишга, жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят беришда қонунийликка хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади