12:51 / 26.02.2024
222

Ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш бошланади

Ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада айтилишича, ҳақиқий эҳтиёжманд хотин-қизларга давлат ижтимоий ёрдамини йўналтиришга масъул ташкилотлар ўртасида тузилмавий алоқалардаги камчиликлар, ўзаро ҳамкорликнинг етарли эмаслиги соҳада қатор камчиликлар вужудга келишига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, соҳадаги таҳлиллар эҳтиёжманд аҳолига яратиб берилган имтиёзлардан фойдаланиш мақсадида масъул ташкилотларни чалғитиш орқали турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилдирган шахсларнинг ижтимоий ёрдам олиб келаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, 2023 йил январ-март ойларида жами 13 102 та оилавий ажрашиш қайд этилган. Бу миқдор 2022 йилнинг шу даврига нисбатан (12 164 та) 938 тага, яъни 7,7 фоизга ошган.

Бу ўз ўрнида, уй-жойга эга бўлиш, касб-ҳунарли бўлиш, иқтисодий аҳволини ўнглашга эҳтиёжманд аҳолининг давлат ижтимоий ёрдамини олишини чеклаб, ўзига хос тўсиқ бўлмоқда.

Президент қарори билан тасдиқланган оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” 10-бандида ижтимоий ёрдам олиш учун турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш ва уларга ёлғиз она ёки ёлғиз ота учун белгиланган ижтимоий ёрдам кўрсатилмаслигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Ишлаб чиқилган лойиҳада президентнинг “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида масъул ташкилотларни чалғитиш орқали ижтимоий ёрдам олиш учун турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш ва уларга ёлғиз она ёки ёлғиз ота учун белгиланган ижтимоий ёрдам кўрсатилмаслигини таъминлашни назарда тутувчи 3 та ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Қарор лойиҳаси қабул қилиниши ижтимоий ёрдам, хусусан уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкция қилиш, субсидия олиш учун никоҳларнинг сохта бекор қилиниши олдини олиш таъминланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият