26 феврал куни президент Шавкат Мирзиёевга Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборот берилди.
Қайд қилинишича, мудофаа вазирининг қўйилган вазифалар бажарилиши ва қўшинларнинг жанговар шайлигини ва қобилиятини ошириш, уларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш, сержантлар корпусининг фаолиятини такомиллаштириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди.
Қайд қилинишича, қисқа вақт ичида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.
Қўшинларни бошқаришнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда алоқа тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар қайд этилган.
Қуролли Кучлар тузилмасини такомиллаштириш, миллий армияни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий-техник воситалар билан таъминлаш ҳамда мудофаа саноати комплексини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Якунда давлат раҳбари томонидан Қуролли Кучлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини ошириш юзасидан қўшимча топшириқлар берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди