102
Фарғона ва Қўқонда 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилган ноқонуний майнерлар аниқланди
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи шахс ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та Bitmain Antminer русумли майнинг қурилмаларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши натижасида давлат манфаатларига 638 млн 274 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Фарғона шаҳрида яшовчи шахснинг хонадонида 11 дона, қуввати 14,85 киловатт бўлган Antminer русумли майнинг қурилмалари яширин равишда электр тармоғига уланиб, 320 млн 118 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли хонадон кўздан кечирилганда, 6 дона, қуввати 12,4 киловатт бўлган Antminer русумли майнинг қурилмалари электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 293 млн 284 минг сўмлик зарар етказилган.
Яна бир ҳолатда, Фарғона шаҳрида яшовчи шахс ўзининг онасига тегишли хонадонда криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, Antminer русумли 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 77 млн 585 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Аниқланган ушбу ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 млрд 329 млн 261 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди