09:05 / 29.02.2024
159

Тўрт ҳудудда «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Тўрт ҳудудда «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департамент ҳамда ДХХнинг Мўйноқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.П. ва Ш.Т. ва Г.Ш. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, фуқаро С.Х.дан 16 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби департаментнинг Ёзёвон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Т. ва М.Ш. фуқаро А.Р.нинг ишончига кириб, унга “Д” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Й. фуқаро О.О.нинг ишончига кириб, унга “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “А.и.” МЧЖ ўргатувчиси Й.Х. фуқаролар Р.А. ва Н.Ш.нинг ишончига кириб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият