date

АҚШ Россиядан учиб келаётган қушларга қизиқиб қолди

АҚШ Россиядан учиб келаётган қушларга қизиқиб қолди

АҚШнинг табиатни муҳофаза қилиш жамияти россиялик зоологлар билан ҳамкорликда лойхўракларнинг кўчиш давомидаги тўхташ жойларини аниқлашди. Бу ҳудудлар 7,5 минг километрлик масофани босиб ўтувчи кўчманчи қушлар учун муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот натижалари Wader Studies журналида чоп этилди, дейилади "Кун" нашрида.

Чукотка ва Аляскада қўним топувчи Арктика лойхўракларининг ҳаёти узоқ масофаларга учишда емиш топиш мумкин бўлган қирғоқ жойларга боғлиқ. Бироқ бундай жойлар инсон фаолияти туфайли хавф остида, бунинг натижасида қушларнинг сони камайиб боради. Шу тариқа бу қушларнинг баъзи турлари йўқолиш хавфи остида қолмоқда.

Олимларнинг халқаро гуруҳи Чукотка ва Аляскадаги қушларнинг жойлашиш зичлигини ўрганиб чиқиб, уларнинг кўпайишига таъсир этувчи омилларни аниқлади. Бундан ташқари, олимлар лойхўракларнинг миграция йўналишлари, қишлаш жойлари ва муддатига оид маълумотлар тўплашди. Зоологлар шу мақсадда уларнинг панжаларига кичик геолокаторлар ўрнатиб қўйишди.

Тўрт йил давомида йиғилган маълумотлар қушларнинг Хитой, Жанубий Корея ва Вьетнамда қишлашидан дарак берди. Оралиқ тўхташ жойлари – Сахалин ороли ва Сариқ денгизнинг қирғоқ жойлари эканлиги маълум бўлди.

Тадқиқот натижалари йўқолиш хавфи остида бўлган қушларни сақлаб қолиш бўйича чоралар кўришда ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Россиядан учиб келаётган қушларга қизиқиб қолди