Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи дарс вақтида ўқувчи қизни аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Унда дарс ўтиб турган ходим дастлаб боланинг бошига қўли ва дафтари билан тарсакилар солган. Кейин эса ёнида турган қизалоқдан савол сўраб, дафтарни кўрсатган ва силтаб, юзига уриб ташлаган. Шу зайлда 50 сония давомида қизалоққа бақириб, уни калтаклаган. Ўқитувчи 30 сония дарс ўтиб тин олгач, кейин қизчани яна силтай бошлаган.
Мазкур ҳолатга Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. “Видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз”, – дейилади расмий хабарда.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов эса бу мактабда содир бўлган ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.
Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди