Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкентда хавфли манёврлар содир этиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган BYD ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
Ижтимоий тармоқларда 29 февраль куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Б.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Ҳайдовчи, унутманг, йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун Ўзбекистонда 2023 йили 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди