date

BYD Бладе 2.0 аккумулятори экстремал синовлардан муваффақиятли ўтди

BYD Бладе 2.0 аккумулятори экстремал синовлардан муваффақиятли ўтди

BYD Бладе иккинчи авлод аккумулятор батареясини демонтаж қилиш жараёни жонли эфирда намойиш этилди. Бир гуруҳ автомобил блогерлари аккумулятор блокини очиш учун бир неча соат давомида электр арра, болгарка, темир лом ва болғалардан фойдаланишди. Хитой ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари ушбу жараённи қўлланилган усуллар ва сарфланган вақт сабабли «шафқатсиз демонтаж» деб аташди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ташкилотчиларнинг хабар беришича, аккумуляторнинг ички элементларига етиб бориш учун тахминан саккиз соат вақт кетган. Синов давомида батареяга кўплаб зарбалар берилганига ва кесиш ишлари олиб борилганига қарамай, қурилмада тутун чиқиши ёки ёнғин ҳолати кузатилмаган.

Жонли эфир изоҳларида томошабинлар асосан аккумулятор блокининг конструктив мустаҳкамлигига эътибор қаратишди. Муҳокамаларда блокни герметизация қилиш усуллари, иссиқлик изоляцияси материаллари ва структуравий кучайтириш технологиялари алоҳида таъкидланди.

Демонтаж жараёнини ўтказган гуруҳ аккумулятор ичида фақат елимнинг нотекис суртилиши каби аҳамиятсиз ишлаб чиқариш нуқсонларини аниқлади. Бу синов BYD Бладе 2.0 технологиясининг юқори хавфсизлик даражасини ва механик таъсирларга чидамлилигини яна бир бор тасдиқлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » BYD Бладе 2.0 аккумулятори экстремал синовлардан муваффақиятли ўтди