19:26 / 03.03.2024
186

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Фото: UzReport
АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик 3 март куни ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда UzReport.

Маълум қилинишича, уларнинг кўпчилиги АҚШга Мексика орқали ўтган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор. Улар АҚШ ҳудудига киргунича турли қийинчиликларга дуч келган.

Багажимни йўқотиб, тўсатдан Мадридга учганман. Ушбу шаҳарда билет йўқолиб қолиб, 14 кун давомида 400 та ўзбек Мадридда хор бўлган. Шу ердан Туркияга депорт қилинганмиз. Кейинчалик Гватемалага бордик ва яна ҳаракат қилиб кўрдик. Иккинчи марта чегарадан қайтарилиб, иммиграцион жойда 2 сутка ётганман. Венесуэла фуқаролари билан “пешком” 3 кун юрганмиз. У ердан ҳам қочдик, юрдик, ўликларни ҳам, ҳамма нарсани кўрдик. Маслаҳат бермайман, Америка шунчаки реклама.

10 минг АҚШ долларига яқин пулим кетди. Июлда уйимдан чиққан бўлсам, август ойида мен ушбу давлатга етиб бордим. Лекин ишлай олмадим. Пул сарфлаб-сарфлаб қайтдик. Бормоқчи бўлганларга маслаҳатим — борманглар. Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон
”, — деган қайтган фуқаролардан бири.

2023 йилнинг 20 декабрида АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият