
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ, 2024 йилдан бошлаб ҳар йили “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркаси:
- март ва август ойларида – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “тадбиркор билан тадбиркор” (B2B) ва “тадбиркор билан мижоз” (B2C) механизмлари асосида;
- декабр ойида – республикада “тадбиркор билан тадбиркор” (B2B) механизмлари асосида ташкил этилади.
Белгиланишича:
- ярмарка 2024 йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
- 2025 йилдан бошлаб ярмарка иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари маҳаллий бюджет ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўтказилади;
- ярмарка доирасида давлат буюртмачиларига харид жараёни очиқлигини таъминлаган ҳолда ўз ходимлари учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни ташкил қилиш мақсадида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра туристик маҳсулотларни харид қилишга рухсат берилади;
- ярмарка доирасида Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси субъектларининг фаолиятини намойиш қилувчи тайёрланадиган тарғибот материаллар (фото, видео ва бошқалар) ижтимоий ахборотга тенглаштирилади;
- 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 1 февралга қадар Туризм қўмитаси томонидан ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади;
- 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 10 февралга қадар Туризм қўмитаси томонидан Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Туризм қўмитаси:
- ярмаркалар ўтказилишидан камида икки ҳафта олдин тарғибот тадбирларини ташкил қилишни;
- ярмаркаларга ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар ҳамда транспорт ташкилотларини иштирокини;
- ярмаркаларга иштирок этувчи тадбиркорларни рўйхатини олдинда шакллантиришни;
- ярмаркалар якунлари бўйича эришилган келишувлар ва шартномаларни рўйхатга олишни ҳамда мониторингни олиб боришни;
- оммавий ахборот воситалари шу жумладан, кўп сонли аудиторияга эга бўлган блогерларни жалб қилган ҳолда мамлакат бўйлаб саёҳатга ундовчи турли видеороликлар ишлаб чиқишни таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар