Фото: “Ҳисор” давлат қўриқхонаси
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида фуқаро номаълум ёввойи ҳайвон паррандаларини нобуд қилганини айтди. “Ҳисор” давлат қўриқхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 4 март куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Қани” қишлоғида яшовчи фуқаро Н.З.нинг ҳовлисига номаълум ёввойи ҳайвон кириб, уй паррандаларини нобуд қилган ва товуқхонага қамалиб қолган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман экология бўлими, “Ҳисор” давлат қўриқхонаси, Шаҳрисабз туман ФВБ ходимлари ва Шаҳрисабз туман ободонлаштириш бўлимининг махсус гуруҳи томонидан тезкор чоралар кўрилди. Фуқаро хонадонига борилганда мазкур ёввойи ҳайвон ёввойи дала мушуги экани аниқланди.
Кўрилган чоралар натижасида ёввойи дала мушуги хонадондан олиб чиқилиб, хавфсизлик таъминланди ҳамда вақтинчалик сақлаш учун Шаҳрисабз туман ободонлаштириш бўлимининг махсус хонасига жойлаштирилди. Ҳозирда ёёвойи дала мушугинини ўзи яшайдиган ёввойи табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...