Нью-Йоркда 5 март куни Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Фото: “Дунё” АА
Маълум қилинишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лихтенштейн Князлигининг БМТдаги доимий вакили Кристиан Венвайзер имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирди. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Таъкидланишича, ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Шу тариқа, Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлатга айланди.
18 январь куни Кампала шаҳрида Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни ўрнатган 145-мамлакат бўлганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди