date
views 160

Тошкентда бир кунда қанча йўловчи автобуслардан фойдалангани маълум бўлди

Тошкентда бир кунда қанча йўловчи автобуслардан фойдалангани маълум бўлди
Тошкент шаҳрида автобус ва электробусларнинг 5 мартдаги фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, 5 март ҳолатига автобус йўналишлари сони 165 тани, йўналишлардаги автобуслар сони 1589 тани, йўловчилар сони эса 1 139 924 нафарни ташкил қилган. Шундан,
  • нақд пул тўлови — 38,1 фоиз;
  • электрон тўлов — 61,9 фоиз.

Шунингдек, шу куни оралиқ интервал 8-10 дақиқани ташкил қилиб, қатновлар сони 21 063 марта бўлган.

Тошкент шаҳрида 2023 йилда фуқаролар 95 миллион марта жамоат транспортидан фойдаланишга ўтди.

Натижада атмосферага чиқариладиган зарарли газларнинг 61,9 минг тоннага камайишига эришилди. 2023 йилда 27 та автобус йўналиши тўлиқ электробусларга ўтказилди. Шу боис автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайди.

Электробуслар ҳаракатланаётган йўналишларда йўловчилар оқими 188 фоизга ошди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир кунда қанча йўловчи автобуслардан фойдалангани маълум бўлди