Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармасида 8-март – халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғи ва бўлим бошлиқлари томонидан байрам муносабати билан бюро органларида меҳнат қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами – 8 март айёми билан қутлади.
Дарҳақиқат, барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб, муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради.
Тадбир давомида қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олийжаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди