19:23 / 07.03.2024
165

Тошкент метрополитенидан бир кунда қанча йўловчи фойдаланиши маълум бўлди

Тошкент метрополитенидан бир кунда қанча йўловчи фойдаланиши маълум бўлди
Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача нечта йўловчи ташилаётгани маълум бўлди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Тошкент метрополитенида 162,7 миллион йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 26 миллион нафарга кўп. 2023 йилда Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 445,9 минг нафар йўловчи ташилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан солиштирилганда 19 фоизга ошган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн нафар аҳоли мавжуд бўлиб (доимий истиқомат қилувчи — 3,02 млн, кунлик шаҳарга келиб-кетувчи — 1,5 млн, вақтинчалик яшовчи — 0,48 млн), шундан мобил (ҳаракатдаги) аҳоли сони ўртача 3,5 млн кишини (шундан 1,8 млн иш билан банд аҳоли, 0,4 млн талабалар, 0,5 млн ўқувчилар ва 0,8 млн бошқалар) ташкил қилади.

Ўтказилган таҳлилларга (транспорт макромодели) кўра, пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик ҳаракатланиш (қатнов) сони ўртача 9 миллионтани ташкил этиб, шундан 6 млн қатнов транспортда амалга оширилади.

Транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 млн (28 фоиз) жамоат (автобус, метро) транспортига (2022 йилда 0,8 млнта), 4,3 млн енгил автотранспортга тўғри келмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият