Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Андижон шаҳрида 4 тоннадан зиёд Аи-92 маркали бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.
Маълум қилинишича, ҳолат Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси ва “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Андижон шаҳри, “Ишчилар” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. ўз хонадонида техник талабларга зид равишда бензин ёнилғисини сотаётгани маълум бўлди.
Хусусан, ушбу хонадонда бўлган юк автомашинасидан жами 4 тонна 910 литр Аи-92 маркали бензин ёнилғиси бўш елим идишларга қуйиб олинаётганда аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу бензин ёнилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган “МЧЖ”га қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз (юк хати, шартномасиз, сертификасиз) жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди