17:30 / 09.03.2024
79

Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади

Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳрида рамазон ойи кечаларидаги таровиҳ намози муносабати билан 10 мартдан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
- Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

Бектемир тумани бўйича:
- Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасига қадар.

Яшнобод тумани бўйича:
- Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар.
- Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

Миробод тумани бўйича:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қўйлиқ—Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар. Қўйлиқ ота масжиди ТҲАЙ—Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

Сергели тумани бўйича:
- Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар.
- Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели—Нўғайқўрғон КҲАЙ—Сағбон чорраҳасидан
- Нурафшон—Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:
- Усмон бин Маъзум масжиди КҲАЙ—Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ—Қушбеги чорраҳасигача.
- Яккасарой масжиди Шота Руставели—Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой—Боғ-у бўстон чорраҳасигача.
- Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

Янгиҳаёт тумани:
- Ниёзмат ота масжиди ТҲАЙ—Бинокор чорраҳасидан “Пастдарғон” маҳалласига киришга қадар.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза—Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза—Бешқайрағоч чорраҳасигача. Камолон масжиди Бунёдкор—Камолон чорраҳасидан Камолон—Устазода 2-тор чорраҳасигача.

Олмазор тумани бўйича:
- Хасти Имом масжиди Нурафшон—Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой—Абдулла Қодирий чорраҳасигача.
- Исломобод масжиди КҲАЙ—Сағбон чорраҳасидан Нурафшон—Сағбон чорраҳасигача.
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон—Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли—Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани бўйича:
- Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.

Учтепа тумани бўйича:
- Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қаъни) масжиди Катта Қаъни айланмасидан Лутфий—Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача. Ҳазрати Али масжиди Назарбек—Маҳорат чорраҳасидан Назарбек—Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани бўйича:
- Novza масжиди Бунёдкор—Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий—Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача.
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

Ушбу кўчалардан фақатгина махсус транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда рамазон ойи 11 мартдан бошланади. Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда, фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, рамазон ойининг биринчи куни душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият