date
views 237

Тошкентда маст ҳолда кўчада яланғоч юрган шахсга чора кўрилди

Тошкентда маст ҳолда кўчада яланғоч юрган шахсга чора кўрилди
Фото: Видеодан кадр
Тошкентда эркак кечаси яланғоч ҳолда юргани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 10 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 02:00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бузиб, яланғоч ҳолатда юрган.

Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда маст ҳолда кўчада яланғоч юрган шахсга чора кўрилди