Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқандда ярим килограммга яқин синтетик гиёҳванд моддасини (алфа-пирролидиновалерофенон – а-ПВП) 80 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан шаҳарнинг Ҳамид Олимжон маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда муқаддам судланган, Фарғона вилоятда рўйхатда турувчи фуқаро 67 ёшли У.Т., 1 кг “алфа-пирролидиновалерофенон (а-ПВП) гиёҳвандлик воситасини 180 минг долларга сотишга келишиб, шундан ярим килога яқинини 80 минг долларга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари