date
views 176

Қашқадарёда келин эрининг уйидан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди

Қашқадарёда келин эрининг уйидан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди
Фото: МИБ ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида келин эрининг уйидан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Абдуллаевдан ундирувчи М.Шукурова фойдасига мол-мулкини олиб бериш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қамаши туман бўлими иш юритувига 2024 йил 10 январь куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздор огоҳлантирилган, аммо М.Абдуллаев ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий бажаришни истамагани сабабли жорий йилнинг 16 февраль куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш хонадонига борилиб, мол-мулклар тегишли тартибда холислар иштирокида текширилиб, ундирувчига олиб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда келин эрининг уйидан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди