date
views 103

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.

Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда М.Х. бошқа фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки хорижий давлат олий ўқув юртининг 1-босқичини тамомлагани тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат ёрдамида ўқишни кўчириш йўли билан Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Эвазига 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди