07:00 / 14.03.2024
286

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан кетгани тасдиқланди

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан кетгани тасдиқланди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилаб, фахрий ёрлиқ топширган. Даврон Ҳидоятовнинг қайси ишга ўтиши ҳақида маълумот берилмаган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Даврон Абдулфаттоҳович Ҳидоятов 2021 йил ноябр ойида Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ шаҳрига ҳоким қилиб тайинланган эди.

Даврон Ҳидоятов 1976 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996−2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004−2005 йилларда «Осиё-Инвест Банк» (Москва) бошқаруви раиси лавозимида, 2005−2009 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида ишлаган.

2009 йилдан 2012 йилгача GM Uzbekistan компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan ҚК бош директори лавозимида ишлаган.

2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017−2018 йилларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими, 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳри ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият