Мажбурий ижро бюросининг Оҳангарон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йилдаги 427-сонли “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур қарор билан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари жамғармаси” ташкил этилган бўлиб, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни қоплаб беришга йўналтирилиши белгиланган.
Оталик масъулиятини унутиб, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган оталар жиноий жавобгарликка тортилиб, алимент тўловидан бўлган қарздорлик ушбу жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 06.11.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Гуламовдан ундирувчи М.Гуламова фойдасига алимент ундириш белгиланган.
Қарздор белгиланган алимент тўловини тўламаганлиги учун маъмурий жазога тортилишига қарамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, алимент тўловини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг ҳукмига асосан қарздор жиноий жазога тортилиб, жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан Б.Гуламов томонидан жиноят натижасида етказилган 48,4 млн. сўм миқдордаги зарар “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қопланди ва ундирувчи номига очилган банк пластик картасига ўтказилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари