
Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг қатор бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Жумладан, пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, жами 11 та бозор ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилган.
Савдо ярмаркалари рўйхати:
Бектемир тумани - “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ;
Миробод тумани - “Миробод деҳқон бозори” АЖ;
Мирзо Улуғбек тумани - “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;
Сергели тумани - “Сергели деҳқон бозори” АЖ;
Олмазор тумани - “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;
Учтепа тумани - “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;
Шайхонтоҳур тумани - “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;
Яшнобод тумани - “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;
Юнусобод тумани - “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;
Яккасарой тумани - “Аския деҳқон бозори” АЖ;
Чилонзор тумани - “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ.
Дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрамона маданий дастурларини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган. Деҳқон бозорлари 21 март куни ҳам ишлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар