11:26 / 23.03.2024
163

25 март куни барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади

25 март куни барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади
Ўзбекистонда 25 март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни сайёрага ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

Ҳурматли ватандошлар. Сизни ушбу акцияда иштирок этишга ва атиги 60 дақиқага электрни ўчиришга таклиф қиламиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, “Ер соати” ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик акция ҳисобланади. Мазкур тадбир 2007 йилда Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ташкил қилинган. Ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиришади. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 25 март куни барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади