Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 27.09.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Достонбек Дилшодбек замири” МЧЖдан ундирувчи “Асака банк” АТБ фойдасига қарз ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган гаров мулки ҳисобланган, 6,7 млрд. сўмга баҳоланган, Ромитан тумани, “Челонғу” МФЙда жойлашган, умумий майдони 2,2 га бўлган иссиқхона хатланиб, электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази орқали савдога чиқарилиши таъминланди.
Шунингдек, Когон туманлараро иқтисодий судининг 11.04.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Фирдавс Ислом сабзавот” МЧЖга тегишли, 3,6 млрд. сўмга баҳоланган иссиқхона ҳам хатланиб, аукцион савдосига чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди
Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин”