1 281
Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди
Таниқли актёр Бобур Йўлдошев “Мирсодиқова билан” YouTube каналига берган интервьюсида театрдаги фаолияти, даромадлари ва оиласи ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Тўйга чиқмаслигининг сабаби
— Театримиз категорияси бўлмагани учун ойлигимиз жуда кам. Менинг асосий даромадим — кино, клип ва реклама сёмкаларидан. Биринчи марта Нигора Каримбоева билан Тимур Мусоқовнинг тўйида бошловчилик қилганмиз. Шундан кейин кўпинча Нилуфар Сотиболдиева билан бирга тўйга чиқардик. Бир куни кимнингдир тўйини олиб бораётганимда тўйхонага дадам келиб қолганлар. Шундан кейин дадам менга телефон қилиб, “Ўғлим, сенга тўйда бошловчилик қилиш таклифи келса, менга телефон қил, ўша пулни ўзим бераман, бошқа тўйга чиқма”, деганлар.
“Конфет”лар ҳақида
— Режиссёрларга конфет бўлса, ўйнамайман дейман. Лекин бир хил пайтда лойиҳада тушиб қўясиз, ярмига келиб конфетлар билан ўйнашга тўғри келади. Шунақа вазиятларда конфетлар билан бирга ишлашга тўғри келган. Лекин театрда режиссёрлар конфетларни ўйната олмайди, бунинг умуман иложи йўқ. Шундай конфетлар борки, улар иккита гапни бир-бирига қовуштириб гапира олмайди.
Фото: Instagram
Instagram’да нега фаол эмас?
— Instagram’да кузатувчиларим кўп эмас. Мен нима қиламан у ерда? Бошқаларга ўхшаб вайн оламанми? Бу менинг мавзум эмас. Мен маза қилиб ишлайдиган ишим бу —театр ва репетиция. Ўша ерда биз ҳаёт яратамиз.
Ажрашишлар кўпайгани ҳақида
— Менимча ҳозир аёллар озгина айниган. Улар жуда кўп эркинлик талаб қилмоқда. “Ҳеч кимга ҳисоб бермайман, хоҳлаган жойимга бораман, келаман”, дейишяпти. Лекин эркак кун бўйи ишда бўлади, кечки пайт чарчаб уйга келади. Шунда аёли уни очиқ юз ва ширин овқат билан кутиб олишини хоҳлайди. Аёл киши эрига яхши сўзлаб, мотивация бера олиши керак. Мисол учун, хотини йўқ эркак биз уйланганлардек кўп ишлаб, пул топишга ҳаракат қилмайди. Чунки биз эркакларга кўп нарса керак эмас. Битта майка, битта шалвар ва бошқа одатларимизга пул бўлса, бўлди. Интернет аёлларни айнитяпти деб ўйлайман. Психологлар “Ўзингни сев, ҳаётда бир марта яшайсан” деб ўргатяпти. Ҳозир ҳеч ким қўлида кир ювмайди, кир машинага солади. Идиш-товоқларни ҳам машина ювяпти. Овқатни ҳам тайёрини буюртма беришяпти. Аёллар бу нарсаларни кўриб, озгина айниётганга ўхшаяпти, назаримда. Аёл киши эри кўтариб келган нарсани мақташи керак, шукр қилиши керак. Шунда эркак у аёл учун тоғларни ағдаришга ҳам тайёр бўлади.
Рафиқаси ҳақида
Фото: Instagram
— Аёлим грек миллатига мансуб, актриса. Биз эртадан кечгача театрдамиз. Қаердан муҳаббат бошланади? Биз у билан битта спектаклда севишган жуфтликни ўйнаганмиз. Ўшанда унга нисбатан юрагим жиз этган. Бир-биримизга боғланиб қолганмиз, кейин турмуш қурганмиз. Актриса бўлгани учун мени бошқа партнёрларимдан рашк қилмайди, тушунади. Мен ҳам уни бошқа актёрлардан қизғанмайман. Унга ўзимга ишонгандек ишонаман. Ишонч билан айта оламанки, битта хонага 50 та эркак билан киргизиб юборсам ҳам у тоза чиқади. Қанақа қилиб оила бўлиши мумкин, агар эркак ва аёл бир-бирига ишонмаса?
Биринчи рафиқаси ҳақида
— Биринчи рафиқам оламдан ўтган. Турмушимиздан битта ўғлимиз бор. У ҳозир биз билан яшайди. Рафиқам сигарет чекарди. Бир марта қаттиқ йўтал бўлиб қолган. Шифокорга борганимизда туберкулёз деган ташхис қўйишган ва жуда катта дозада антибиотик буюришган. Юраги катта дозани кўтара олмасдан икки кунда вафот этган. Аслида у бронхит бўлган экан.
Фото: Instagram
— Ўзимни ҳар доим ёлғиз ҳис этаман. Тўғри рафиқам ва тўрт нафар фарзандим бор. Лекин фарзандларим менинг оламимда эмас. Улар билан кечки пайт бирга телевизор кўрамиз. Лекин ҳар битта одам ёлғиз. Биз бу дунёга ёлғиз келамиз, ёлғиз кетамиз. Менинг дунёмда ҳеч ким йўқ. Йўлдошлар бор. Мен ёлғиз қолганимда ҳеч қачон зерикмайман. Китоб ўқийман, кино кўраман. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди