Аксилкоррупция агентлиги давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши самадорлиги бўйича таснифларини эълон қилди.
Жорий йилда 2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги «яхши» – (81-100 балл), 38 та ташкилот «қониқарли» – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот «қониқарсиз» – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.
Эътиборли жиҳати, Инвестиция ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Андижон ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари, Маданий мерос агентлиги рейтинги «қониқарсиз» дея топилди.
Натижаларининг холислигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилиб, улар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг баҳолаш натижалари мустақил ва холис кўриб чиқилди ва хулосалар тақдим қилинди.
Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмаганлиги, жумладан фаолиятида коррупциявий хавф-хатарлар аниқланмаганлиги, ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва аниқлаш билан боғлиқ чоралар амалга оширилмаганлиги, коррупция ҳақида хабар бериш бўйича алоқа каналларининг йўлга қўйилмаганлиги, ушбу йўналишдаги ҳужжатлар ижро этилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлди.
Масалан, Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида «қониқарсиз» баҳоланди. Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан эса коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси штат бирлиги ходим билан жамланмаган.
Баҳолаш натижаларига кўра, «қониқарли»деб топилган давлат ташкилотлари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар амалга оширилган бўлсада, айрим масалаларга эътиборсизлик билан қаралган. Жумладан, коррупциявий хавф-хатарлар тўғри баҳоланмаганлиги натижасида коррупцияга қарши курашиш дастурлари манзилли ишлаб чиқилмаган ва ижроси тўғри ташкил этилмаган, ходимларни коррупцияга қарши ўқитиш ва уларда муросасиз муносабатни шакллантиришда етарли ишлар амалга оширилмаганлиги, белгиланган тадбирлар ижросини назорат қилиш соҳасида камчиликлар мавжудлиги кузатилди.
Баҳолаш натижаларига кўра «яхши» деб топилган 42 та давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар тизимли равишда амалга оширилган. Жумладан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, натижаларига асосан манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар самарали амалга ошириб келинган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, мониторинг ва назорат тадбирларини амалга ошириш, турли танловлар жараёнида коррупция омилини истисно қилиш, ходимлар ва аҳолини коррупцияга қарши муросасиз руҳда тарбиялашга оид тизимли чоралар кўрилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида биринчи раҳбарларнинг иродаси намоён қилиниб, ходимлар ва кенг жамоатчилик билан коррупцияга қарши курашишда тизимли мулоқот йўлга қўйилган.
Рейтинг баҳолаш тизими коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифаларни самарали мониторинг қилиш билан бирга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини кучайтириш ҳамда ташкилот раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш имконини берди.
Баҳолаш якунлари бўйича «яхши» деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади. «Қониқарли» деб баҳоланган давлат ташкилотларига уларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар киритилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди