20:20 / 28.03.2024
282

Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси А.Б. 200 АҚШ доллари пора олганда ушланган.

Бугун, 28 март куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан А. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади кенгаш матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди