Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 119,1 млрд. сўмлик 1 740 тадан ортиқ ижро ҳужжатларидан 333 тадан ортиғини ижроси тамомланиб, 40,2 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 75 та 73,5 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 66 та 63,8 млрд. сўмлик мол-мулклар онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Қарздорлардан тижорат банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 528 нафар қарздорларнинг 6,6 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.
Мисол учун, Кармана туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Н.” МЧЖдан ундирувчи "Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Навоий минтақавий филиали фойдасига 328 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланган.
Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди