
Марғилон шаҳридаги банк биносига Миллий гвардия кийимида келган шахс ушланди.
«Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида хизмат вазифасини ўтаётган Қўриқлаш бўлими ходимларининг сергаклиги туфайли Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс қўлга олинди», дейилади Миллий гвардия хабарида.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Қўриқлаш хизмати ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Марғилон шаҳар Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро Ш. Х., эканлиги аниқланган. Ушбу фуқаро Марғилон шаҳар ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар