23:26 / 04.04.2024
443

Қорақалпоғистонда аёл ўзидан олти ёш катта аёлни “самосуд” қилди

Қорақалпоғистонда аёл ўзидан олти ёш катта аёлни “самосуд” қилди
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида аёл ўзидан олти ёш катта аёлни “самосуд” қилди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео тарқалган. Видеода дўппослаётган аёл тасвирларни ўз саҳифасига жойлаган ва туҳмат қилган мана шундай бўлади, ота-онамни ва боламни айтган мана шундай бўлади, дея изоҳ қолдирган. Воқеага аниқлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилган. Ҳодиса Қўнғиротдаги савдо комплексида юз бергани аниқланган.

С. исмли 1994 йилда туғилган аёл 2000 йилда туғилган аёлни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб Instagram саҳифасига жойлаштиргани аниқланган. Шундан сўнг 2000 йилда туғилган аёл бунинг учун унинг сочларидан тортиб, уриб тан жароҳати етказган. Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши очилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда аёл ўзидан олти ёш катта аёлни “самосуд” қилди